Шайх Обидхон қори шифохонадан чиқдилар

Аввал хабар берилганидек, шайх Обидхон қори ака оғир шамоллаш ортидан шифохонага ётқизилган эдилар.

Устозимиз шифохонанинг реанимацион бўлимида қарийб бир ой даволанишлари давомида, ўпка ва нафас йўлларига ўрнашган ҳар-хил инфекциялар Аллоҳнинг изни билан тозаланди.

Қори ака ҳозирда яна ўз оилалари даврасига қайтганлар, алҳамдулиллаҳ.

У кишининг номларидан ҳақларига дуода бўлган барча мўмин-мусулмонларга биз ҳам дуо ва саломлар йўллаймиз.

Аллоҳдан Қори акага шифо сўраб ва у кишининг аҳл-оилаларига ўзларининг ҳамдардликларини изҳор этиб келаётган барча инсонларга биз ҳам Аллоҳнинг раҳматлари ёғилиб туришини тилаймиз.

Умид қиламизки шайх Обидхон қори ака яқин кунларда сиз азизларга шахсан ўзлари ҳам видеомурожаат орқали саломларини йўллайдилар.

Қори аканинг видеоларини интизорлик ила кутаётган барча инсонлар тез орада шод-хуррам бўлишларини Қодир Аллоҳнинг Ўзидан умид қилиб қоламиз.

Ҳурмат ила
Ислом Овози таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

Обидхон қори Собитхон ўғлининг мухтасар таржимаи ҳоли

«Таниқли уламо Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилди»

Шайх Обидхон қори шифохонада даволаняптилар

Қори аканинг бетоб ҳолларида мусулмонларга йўллаган мурожаатлари

Шайх Обидхон қорининг волидалари Муҳаррамхон ая раҳимаҳаллоҳ

Швеция ҳақида Обидхон қорининг гувоҳликлари

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига хуш келибиз

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg