«Обидхон қори ака мусулмонларга ўрнак бўладиган иш қилдилар …»

31.01.2016

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Оллоҳ қори акамизга шифо берсин. Қори ака доимо мўмин-мусулмонларнинг муоммолари ҳақидаги воқеликни тўғри баҳолай олганлар. Оллоҳ Обид қори акадек динни тирилтирадиган Ислом дини уламоларини кўпайтирсин.

Обидхон қори акамизга суиқасд қилган Оллоҳнинг душмани Юрий Жуковскийга берилган жазога аввало Оллоҳга ҳамд айтамиз. Давоми»

Саховатли ўзбекнинг бойлари қаерда қолди?!

31.01.2016

Савол:

Обидхон қори ака, сизга ушбу саволларни бермоқчи эдим: 1) мени вазиятим шундан иборат, мен 19 ёшда уйланганман. Алҳамду лиллаҳ, оиламни боқишга қурбим етмоқда, Аллоҳ ризқимизни бериб турибди. бир фарзандимиз бор, лекин менинг мақсадим – яна ўқишни давом эттириш (бакаварлик босқичини тамомлаганман, магистратурага ўқимоқчиман), лекин бунинг учун ҳам маблағ лозим бўлмоқда. Оиладан орттириш қийинроқ бўляпти. Менга эса оилани деб илм олишдан тўхтаб қолгандек туюлади. Лекин нолимайман, фақат сиздан илтимос, шу вазиятга изоҳ берсангиз, мен учун тўғри бўлган йўлни кўрсатсангиз. Давоми»

Сеҳргарлик турлари ва долзарб мавзулар (3)

30.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1992 йил

  • Туркиялик меҳмоннинг дил сўзлари:
    •    Сиз азизлар билан дийдор учрашганимиздан нақадар бахтиёр эканимни сўзлар билан ифода этишдан ожизман.
    •    Сизлар доимий вазифангиз ўлароқ яна қайтадан Ислом нурини бутун дунёга етказувчи авлод бўлишингизга шубҳамиз йўқ.
    •    Кофиру мунофиқларнинг фитналарига алданмайдиган якдил бир умматмиз иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло мамлакатимизни зулму истилодан асрасин.
    •    Мусулмон халқлар ғалабасига умидвор бўлиб яшаган Усмонли турк шоири Муҳаммад Окиф раҳимаҳуллоҳ сўзларидан иқтибос.
  • Араб ва лотин алифбоси ҳақидаги баҳсларга муносабат: ота-боболаримиз қолдириб кетган улкан илмлар араб алифбосида битилган;
  • Ҳалок қилгувчи – дўзахга етакловчи еттита энг улкан гуноҳ;
  • Аллоҳга ширк келтириш турларидан бири сеҳр; Давоми»

Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар

29.01.2016

Устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган қотил Юрий Жуковскийнинг устидан чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазоси ҳукми 2016 йил 9 феврал кунидан бошлаб аппеляция судида қайта кўриб чиқиладиган бўляпти.

Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб, қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини, бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини ва халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.

Шу ўринда баъзи биродарларимиз бу масалага шаръий муносабатни ўрганиш мақсадида юборган саволларига жавоб тарзида Ислом уммати эътироф этган буюк алломаларнинг фатволаридан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз: Давоми»

Сеҳргар ва экстрасенс фитналари ва улардан сақланиш йўли (2)

29.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил

  • Сулаймон алайҳиссаломга «у киши сеҳргар бўлган» деб туҳмат қилган ва подшоҳлик тахтлари остидан сеҳр китобларини топиб берган шайтонлар қиссаси;
  • Сеҳргарлар жинларга сиғиниш орқали баъзи махфий маълумотларни билиб олсалар ҳам Аллоҳнинг тақдирисиз ҳеч нарса қила олмайдилар;
  • Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссалом дунёга келишлари ҳақидаги хабарларни билиб, етказиб турдилар, Фиръавн бор куч-қуввати билан барча чора-тадбирларини қўллади, лекин барибир Аллоҳ ирода қилган нарса амалга ошди –  Фиръавн ҳалок қилинди!
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ўлдириб юборишга ҳаракат қилгандилар. Аммо Аллоҳнинг тақдирига қарши ҳеч нарса қила олмадилар; Давоми»

«Золим раҳбарларни тавбага чақирганлар адашган, жим ўтирганлар тўғри йўлда»ми?

28.01.2016

Савол:

Сизга саволим бор эди, фақат илтимос жавоб беринг:

Дунё катта салаф уламолари, улардан Аҳмад ибн Ҳанбал, имом Барбаҳорий, Усаймин, Албоний, Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, жуда кучли далиллар билан, ҳукуматга, султонга, ҳаттоки золим ҳокимга қарши чиқиш суннатга зид деб айтишган. Шунга сизни фикрингиз, сиз ҳам шу манҳаждамисиз? Давоми»