Сеҳргарлик турлари ва долзарб мавзулар (3)

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1992 йил

  • Туркиялик меҳмоннинг дил сўзлари:
    •    Сиз азизлар билан дийдор учрашганимиздан нақадар бахтиёр эканимни сўзлар билан ифода этишдан ожизман.
    •    Сизлар доимий вазифангиз ўлароқ яна қайтадан Ислом нурини бутун дунёга етказувчи авлод бўлишингизга шубҳамиз йўқ.
    •    Кофиру мунофиқларнинг фитналарига алданмайдиган якдил бир умматмиз иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло мамлакатимизни зулму истилодан асрасин.
    •    Мусулмон халқлар ғалабасига умидвор бўлиб яшаган Усмонли турк шоири Муҳаммад Окиф раҳимаҳуллоҳ сўзларидан иқтибос.
  • Араб ва лотин алифбоси ҳақидаги баҳсларга муносабат: ота-боболаримиз қолдириб кетган улкан илмлар араб алифбосида битилган;
  • Ҳалок қилгувчи – дўзахга етакловчи еттита энг улкан гуноҳ;
  • Аллоҳга ширк келтириш турларидан бири сеҳр;
  • Сеҳрнинг баъзи турлари;
  • Сеҳргарларнинг ҳукми ўлим;
  • Сеҳрни сеҳр билан кетказиш ҳам ҳаром;
  • Сеҳрланиб қолган кишини шаръий руқя – Қуръон тиловати ва саҳиҳ дуо ва зикрлар билан даволанади;
  • Яхши нарсани кўрганда яхшиликка йўйиш жоиз, аммо ёқимсиз нарсани кўрганда ундан шумланиш ва яхши ишлардан орқага қайтиш жоиз эмас;
  • Фол очиш, юлдузларга қараб келажак воқеалар ҳақида хабар бериш, юлдузларнинг Ердаги ҳодисаларга таъсири бор дейиш ҳам куфр ва ширк;
  • «Аллоҳ юлдузларни осмонга зийнат, шайтонларни ҳайдаб турадиган ва (одамларга) йўл кўрсатувчи белги қилиб яратган». (Қатода раҳимаҳуллоҳ / Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоятлари).
  • Одамларни, ҳокиму амалдорларни рози қиламан деб Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ишларни қилиш ҳаром;
  • Гуноҳларнинг жазоси кимга дунёда келади, ким учун қиёматга қолади;

«إذا أرادَ اللَّهُ بعبدِه الخيرَ عجَّلَ لَه العقوبةَ في الدُّنيا ، وإذَا أرادَ اللَّهُ بعبدِه الشَّرَّ أمسَك عنهُ بذنبِه حتَّى يوافيَ بِه يومَ القيامة». رواه الترمذي وصححه الألباني

«Аллоҳ Ўз бандасига яхшиликни истаган бўлса гуноҳларининг жазосини шу дунёда тезлаштириб беради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни тақдир қилган бўлса гуноҳларининг жазосини қиёмат куни топшириш учун дунёда тўхтатиб туради». (Тирмизий ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).

  • Аллоҳ яхши кўрган бандаларини имтиҳон қилиб, турли мусибатларни юбориб туради;
  • Ҳижобга қарши олиб борилаётган ҳужумларга муносабат;
  • Муслима сингилларимиз иймонларида, тоат-ибодатларида, ҳижобларида собитқадам ва шижоатли бўлсалар Аллоҳ таоло уларни энг улуғ мақомларга кўтаради.

* Маърузанинг охирги дақиқалари ёзилмай қолган. Бунинг учун бизни маъзур тутасизлар деган умиддамиз.