Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар

29.01.2016

Устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган қотил Юрий Жуковскийнинг устидан чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазоси ҳукми 2016 йил 9 феврал кунидан бошлаб аппеляция судида қайта кўриб чиқиладиган бўляпти.

Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб, қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини, бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини ва халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.

Шу ўринда баъзи биродарларимиз бу масалага шаръий муносабатни ўрганиш мақсадида юборган саволларига жавоб тарзида Ислом уммати эътироф этган буюк алломаларнинг фатволаридан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз: Давоми»

Сеҳргар ва экстрасенс фитналари ва улардан сақланиш йўли (2)

29.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил

  • Сулаймон алайҳиссаломга «у киши сеҳргар бўлган» деб туҳмат қилган ва подшоҳлик тахтлари остидан сеҳр китобларини топиб берган шайтонлар қиссаси;
  • Сеҳргарлар жинларга сиғиниш орқали баъзи махфий маълумотларни билиб олсалар ҳам Аллоҳнинг тақдирисиз ҳеч нарса қила олмайдилар;
  • Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссалом дунёга келишлари ҳақидаги хабарларни билиб, етказиб турдилар, Фиръавн бор куч-қуввати билан барча чора-тадбирларини қўллади, лекин барибир Аллоҳ ирода қилган нарса амалга ошди –  Фиръавн ҳалок қилинди!
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ўлдириб юборишга ҳаракат қилгандилар. Аммо Аллоҳнинг тақдирига қарши ҳеч нарса қила олмадилар; Давоми»