Шафоат турлари ва Қиёмат даҳшатлари

10.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига сазовор бўладиган инсонларнинг турлари ва даражалари:
    1- Шафоати кубро: Қиёмат майдонидаги барча халойиқ ун ҳисоб-китоб бошланишини сўраб, Арш остида сажда қилиб, ҳамдлар айтиб, дуо қиладилар;
    2- Иймону амаллари мукаммал даражага етган умматларини ҳеч қандай ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга кириб кетишларини сўраб, шафоат қиладилар;
    3- Баъзи гуноҳларга қўл уриб қўйган умматларини дўзахга ташланмасликларини сўраб шафоат қиладилар;
    4-Турли-туман гуноҳ-маъсиятлари туфайли дўзахга тушган мусулмонлардан бир тоифаларини озод қилинишларини сўраб шафоат қиладилар;
    5- Абу Толибга хос шафоат: жаҳаннамнинг энг енгил азобига олиб чиқилади. Аммо мусулмон бўлмагани учун дўзахдан бутунлай қутула олмайди.
  • Қиёмат даҳшатлари ҳақидаги ояти карималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зотни ҳам қаттиқ қўрқитиб турган; Давоми»