Африка уламоларидан шайх Яҳё Абдуллоҳ Аҳмад вафот этдилар

«Албатта барчаларимиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва шак-шубҳасиз ҳаммамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»

(Бақара сураси, 156-оят)

Бугун Африка қитъасининг Чад давлатидан бир қайғули хабар эшитдик. Узоқ йиллардан буён Исломга даъват қилишда, шаръий илмларни ёйишда улкан хизматларни тақдим этиб келаётган, Африка халқларидан олти юз минг (600, 000) инсон Ислом динини қабул қилишига сабабчилардан бўлган шайх доктор Яҳё Абдуллоҳ Аҳмад ҳазратлари Абеше шаҳридаги қуръоний-илмий тадбирда иштирок этиш учун кетаётган чоғлари автофалокатга йўлиқиб фоний дунёни тарк этиб, боқий оламга риҳлат қилдилар.

Шайх Яҳё Абдуллоҳ Аҳмад қарийб 30 йил муқаддам Мадинаи мунавварадаги Ислом Университетини тамомлаган, Қуръон илмлари бўйича докторлик ёқлаган, маърузаларида минглаган илм толиблари иштирок этадиган уламолардан бўлган эдилар.

Меҳрибон Раббимиз у зотни Ўз раҳматига олиб, шаҳидлар қаторида қабул этсин, яқинларига, шогирдларига ва барчамизга Ўзи сабри жамил ато этсин, Ислом уммати орасидан доимо буюк алломалар етилиб чиқиб бутун инсониятга холисона хизмат қилиб туришлари тўхтаб қолмасин…

 

Алоқадор мавзулар:

Шайх Абдуллатифхон домла Охиратга риҳлат қилдилар

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Ал-Жибрин вафот этдилар

Миср президенти доктор Муҳаммад Мурсий мазлум ҳолида вафот этди

«Шарифахон ая, Абдулқуддус қори ва Абдулвадуд укамиз! Аллоҳ сизларни жаннат боғларида кулдирсин…»

Шайх Обидхон қорининг волидалари Муҳаррамхон ая раҳимаҳаллоҳ

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига хуш келибиз

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg