Жаннатга башорат берилган Румайсо Умму Сулайм

islomovozi.com

Савол:

Қори ака, Румайсо исми ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб:

Румайсо ва Ғумайсо Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг лақаблари. Умму Сулайм бинти Милҳон, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг оналари.

Исмлари ҳақида Саҳла, Румайла, Румайса ва Мулайка деган ривоятлар келган. Энг улуғ саҳобийялардан, тарихдаги энг шижоатли, энг ҳикматли, энг гўзал ахлоқли аёллардан бири бўлганлар. Акалари Ҳаром ибн Милҳон ҳам Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган улуғ саҳобалардан.

Бу онамизнинг ҳаётларидан ўрганишимиз лозим бўлган ибратлар жуда ҳам кўп.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу улуғ саҳобийя ҳақида ҳали ҳаёт бўлиб турган пайтларидаёқ жаннатий эканликларини айтиб башорат берганлар.

Румайсо ва Ғумайсо калимасининг маъноси ҳақида бир неча қавллар бор, жумладан «кўзлари гўзал», «кўзидаги оқ ранги кўпроқ бўлган», «сир сақлайдиган одобли, ҳаёли, мастура» …

Аллоҳ ҳаммадан яхшироқ билувчи Зотдир.

Устозимиз шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифои комил ато этсин – бу момоимиз ҳақларида қуйидаги маърузалари орасида тўхталиб ўтганлар.

Сабр берган Зотга санолар

72-суҳбат: Ийсор жаннат сари етаклайди (2)

 

Алоқадор мавзулар:

“Ислом динига мос фамилия қанақа бўлади?”

Асрора исмининг маъноси нима?

Ясмина исмининг маъноси ва ҳукми

Фарзандларнинг ҳаққини риоя қилиш ва адолатли бўлиш фарз

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/islomovozi