Жумъа намозини канда қилиш хатари

Бўлимлар: 02. Намоз

ISLOM OVOZI

Савол:

Бир киши уч жумъа номозини сабабсиз ўқимаган бўлса иймондан чиқади деган ҳадис ёки оят борми? Илтимос шунга бир далил айтсангиз, аввалдан раҳмат.

Жавоб:

Абул-Жаъд Аз-Замрий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«مَنْ تَرَكَ ثَلاثَ جُمَعٍ تَهاوُنًا بِهَا طَبَعَ اللهُ علَى قلْبِه».

(رواه أبو داود وحسنه ابن حجر)

«Кимки жумъа намозига бепарволик қилиб уч марта тарк қилса Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди».

(Имом Абу Довуд ривоятлари, Ибн Ҳажар: ҳасан)

Ҳадиси шариф мана шундай мазмунда келган.

Ундан олинадиган асосий ибрат шуки, жумъа намозига эътиборсизлик қиладиган кимсанинг иймони албатта заифлашиб боради, гуноҳга ботган сари қалби мавъизалардан таъсирланмайдиган бўлиб қолади.

Аллоҳ асрасин.

Қалби бутунлай ўлиб қолишидан олдин тезроқ тавба қилиб олиши даркор.

Меҳрибон Раббимизга чексиз ҳамду санолар бўлсин. У Зот шундай раҳмли Зотки, ҳатто қалби қотиб кетган ва энг улкан гуноҳларни қилган инсон ҳам агар ўлим келиб қолишидан олдин ёки Қуёш мағриб томондан чиқиб келишидан аввал тавба қилиб олишга улгурса, унинг тавбасини албатта кечиради.

Бироқ, ҳар биримизнинг устимизда турган хатар шуки, ўлим – ҳеч қандай огоҳлантиришсиз – ҳар лаҳзада келиб қолиши, гуноҳкорлар тавба қилолмай ўтиб кетиши мумкин.

Ўзининг Қиёматдаги абадий ҳаёти учун қайғурган инсон тавба-тазарруни бир лаҳзага ҳам кечиктирмайди.

Аллоҳ ҳаммадан яхшироқ билувчи Зотдир.

Мавзуга оид яна:

Жумъа намозига бормасликка узр борми?

«Биз қамоқда жумъа намозини сал кечроқ ёки эртароқ ўқишимиз жоизми?»

Мактабда жумъа ўқиш жоизми?

Жумъа куни пешинни жамоат бўлиб ўқиса бўладими?

Жумъанинг фарзидан аввал суннат ўқиладими?

Жумъа одоби, озодалик ва тартиб-интизом аҳамияти

Жума куни суннатлари, дажжол ва бошқа фитналардан сақланиш йўли

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg