Рамазон ойи бошланди : 2017 м. 26-май жумъадан шанбага ўтар кеча 1438 ҳ. 1-рамазон кечаси ҳисобланади

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бир неча дақиқалар олдин эълон қилган расмий баёнотига кўра, бугун қуёш ботишидан олдинроқ самода Рамазон ҳилоли зоҳир бўлганини бир қанча мусулмонлар ўз кўзлари билан кўрганликлари собит бўлди.

Шундай қилиб, бу кеча 2017 йил 26-май жумъа кунидан шанба кунига ўтар кеча рамазон ойининг биринчи кечасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп баракотларини ёғдирсин, бутун олам мўмин-мусулмонларини нусрату ғалабаларга етказсин, устозимиз шайх Обидхон қори ака дохил барча беморларга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин…

“Ислом Овози” таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi