Рамазон ҳилоли кўринди, алҳамдулиллааҳ (2022 йил 2-апрел шанба 1-рамазон куни)

Мадинаи мунавварадаги биродарларимиздан олинган хабарларга кўра, шаҳарларнинг ташқарисида – янги ҳилол чиқишини кузатиш жойларида бир неча дақиқалар олдин Рамазон ҳилоли кўринди, алҳамдулиллааҳ.

Шундай қилиб, 2022 милодий йил 2-апрел шанба куни 1443-ҳижрий сана Рамазон ойининг биринчи кунидир.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп баракаларини ёғдирсин, бутун олам мўмин-мусулмонларини ҳақ устида дилларини бирлаштириб, нусрату ғалабаларга етказсин, устозимиз шайх Обидхон қори ака дохил барча беморларга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин …

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi