Зулҳижжа ойи 2015 йил 15 сентябр сешанба куни бошланади, Қурбон ҳайити 24 сентябр пайшанба куни

14.09.2015

Ҳозиргина олинган хабарга кўра, Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2015 йил 15 сентябр сешанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Кеча якшанба кечқурун янги ой кўринмагани туфайли бугун душанба куни Зулқаъда ойининг 30 куни деб ҳисобланади, сешанба эса Зулҳижжа ойи бошланади.

Демак, 2015 йил 23 сентябр чоршанба Арафа куни, 24 сентябр пайшанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ. Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (11-қисм)

14.09.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 26 зулҳижжа (1995 м. 26 май)

Катта аломатларнинг иккинчиси: Ийсо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари;

  • Ийсо алайҳиссаломнинг сифатлари;
  • Осмондан тушишларига Қуръондан ва мутавотир ҳадислардан далиллар;
  • Айнан Ийсо алайҳиссалом Ер юзига қайтиб келишларининг ҳикмати;
  • Ийсо алайҳиссалом тушганларида Ер юзи тинч-омонлик ва хайру баракотларга тўлади ва Ислом дини билан ҳукм юрғизилади; Давоми»