Таъзия: Масжидул Ҳаромда вафот этган ҳожиларнинг шаҳидликлари қабул бўлсин

11.09.2015

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Бугун Маккаи мукаррамада Аллоҳ азза ва жалланинг Ўз бандаларига юбориб турадиган синовларидан яна бири рўй берди.

Хабарларда айтилишича, Масжидул-Ҳаромни кенгайтириш учун олиб борилаётган қурилишда юк кўтариш кранларидан бирининг қулаши оқибатида 107 нафар инсон ҳалок бўлиб, яна бир қанчаларига турли даражада жароҳатлар етди. Расмийларига кўра, кўтарма краннинг қулашига кучли шамол, ёғингарчилик ва чақмоқлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юз берган пайти шамолнинг тезлиги соатига 83 километрга етган.

Ушбу муносабат билан ҳурматли устозимиз Обидхон қори ака ва «Ислом Овози» таҳририяти номидан Ҳарамайни Шарифайн – Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадек энг муқаддас диёрдаги мусулмон биродарларимизга, қолаверса барча Ислом умматига ўз таъзияларимизни изҳор этамиз. Давоми»