“Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”

25.05.2015

Уламоларнинг улуғ даражалари ҳақида ояти карималар

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وأصحابه ومن والاه، أما بعد:

Кириш сўзи:

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларни илмда собитқадам бўлган уламоларгина мукаммал тарзда англай оладилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолони энг яхши танийдиган ва У Зотдан энг кўп қўрқадиган инсонлар илм эгалари бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«إن أتقاكم وأعلمكم بالله أنا» (رواه البخاري ومسلم).

«Шубҳасиз, сизларнинг энг тақводорроғингиз (Аллоҳдан энг кўп қўрқадиганингиз) ва Аллоҳни энг яхши биладиганингиз менман». (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Давоми»