Шаъбон ойи бошланди

18.05.2015

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга қараганда, бугун (2015 йил 18 май душанба куни) кун ботишига яқин Шаъбон ойи ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди.

Шунга биноан, яна Аллоҳнинг марҳамати ила Рамазони карим остонасига етиб келдик, алҳамду лиллаҳ.

Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: «ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان». رواه البخاري ومسلم.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса Шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман». Давоми»

Адий ибн Ҳотим Тоий розияллоҳу анҳу ҳаётларидан ибратлар

18.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

 Таҳририятдан:

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу ҳаётларидан олинадиган ибратларнинг баъзиларини, Қори аканинг ушбу маърузалари асосида, қисқа-қисқа нуқталарга ажратилган ҳолда ёзиб чиқдик:

  1. Динга қандай хизмат қилишни билиш учун замони саодат илмларини ўрганишимиз лозим;
  2. Исломга қарши чиқишга сабаб бўладиган омиллар: мансабпарастлик, ҳасад, кибру ҳаво  …
  3. Ислом ва мусулмонлар ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатиб, содда одамларни алдаб туриш сиёсати қадимдан мавжуд;
  4. Ислом ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ҳурматини сақлайдиган, жоҳилият қуллигидан қутқарадиган дин; Давоми»