Пайғамбаримиз уй ишларида аҳл-оилаларига ёрдам берардилар

Асвад ибн Язиддан ривоят.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан сўралди:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида нима иш қилардилар?

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жавоб бердилар:

«Аҳл-оилаларининг хизматида бўлардилар. (Яъни, аёлларига уй ишларида ёрдам берардилар). Қачонки намоз (вақти) ҳозир бўлса намозга чиқиб кетардилар».

(Саҳиҳул-Бухорий: 676-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграми

https://t.me/islomovozi