Кўтарилиб олганлар куни битиб пастга тушиб кетиши муқаррар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ал-Азбо исмли туялари бўларди, у туяга бошқа ҳеч қайси бир туя етолмасди, ундан ўтиб кетолмас эди.

(Кунлардан бирида) бир аъробий ўзининг туясига миниб келиб, Ал-Азбодан (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларидан) ўзиб кетди. Бу эса мусулмонларга оғир ботди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳолатларини (аъробийнинг туяси ўзиб кетганидан хафа бўлганларини) билиб шундай дедилар:

«حَقٌّ عَلَى اللهِ أنْ لاَ يَرْتَفِعَ شَيْءٌ مِنَ الدُّنْيَا إِلاَّ وَضَعَهُ«

رواه البخاري

«Аллоҳ Ўз зиммасига ҳақ – вожиб қилиб олганки, дунё ишларидан нимаики нарса баланд бўлиб кетса (юқори мартабаларга кўтарилиб кетганлар ёки юксак обрў-эътибор қозониб олганлар ким бўлишидан қатъи назар), уни Аллоҳ албатта (вақти–соати келган лаҳзада яна қайтадан) пастга тушириб қўяди!».

(Имом Бухорий ривоятлари, 6501-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg