Яхши раҳбарга яхши вазирлар насиб бўлади

Бўлимлар: 02. Ҳадис

Уммул-муъминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«إِذَا أرَادَ اللهُ بِالأَمِيرِ خَيْراً ، جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ صدقٍ ، إنْ نَسِيَ ذَكَّرَهُ ، وَإنْ ذَكَرَ أعَانَهُ ، وَإِذَا أرَادَ بِهِ غَيْرَ ذَلِكَ جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ سُوءٍ ، إنْ نَسِيَ لَمْ يُذَكِّرْهُ ، وَإنْ ذَكَرَ لَمْ يُعِنْهُ».

(رواه أَبُو داود برقم 2932، والنسائي في الكبرى برقم 8752).

«Аллоҳ раҳбарга яхшиликни ирода этган бўлса унга содиқ-ростгўй вазир(лар) беради. (Ана шу ҳақпарвар) вазир(лар) раҳбарнинг ёдидан кўтарилган нарсаларни (халқ манфаати учун бажариши керак бўлган яхши ишларни) эслатиб туради(лар). Ёдида турган (аммо ёрдамга муҳтож бўлган) ишларни бажаришда эса, унга ёрдамчи бўлади(лар). Энди, агар Аллоҳ раҳбарга бошқа нарсани (бахтсизликни, золим ва фосиқ раҳбар бўлишини) тақдир қилган бўлса, унга ёмон вазир(лар) беради. (Ана шу хиёнаткор) вазир(лар) раҳбарнинг ёдидан кўтарилган нарсаларни (халқ манфаати учун бажариши керак бўлган яхши ишларни) унга эслатмайди(лар). Ёдида турган (аммо ёрдамга муҳтож бўлган) ишларни бажаришда эса, унга ёрдам бермайди(лар)«.

(Сунани Абу Довуд: 2932-ҳадис, Сунани Насоий Кубро: 8752-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg