28-сура: Қасас сурасининг охирги оятлари тафсири

Бўлимлар: Тафсир

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

Ушбу лавҳада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари қуйидагича:

«84. (Аллоҳнинг ҳузурига) ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун (қилган яхшилигидан) яхшироқ (мукофотлар ато этилади). Ким ёмонлик билан келса, бас, ёмонликлар қилган кимсалар фақат ўзлари қилган ёмонликлари билангина жазоланадилар.

85. (Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳис-салом), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни, уни тиловат қилишни, унга амал қилишни ва уни умматларингизга етказишни) фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, сизни бир қайтадиган жойга қайтаргувчидир. (Уларга) айтинг: «Раббим, ҳидоят топиб келганларни ҳам, очиқ-равшан залолатдаги кимсаларни ҳам жуда яхши билгувчидир».

86. Сиз ўзингизга Китоб — Қуръон туширилишидан умидвор ҳам бўлган эмасдингиз. Фақат Раббингиз томонидан раҳмат-марҳамат бўлиб (сизга Қуръон нозил қилинди). Бас, сиз ҳаргиз кофир кимсаларга ёрдамчи бўлманг!

87. Ва сизга Аллоҳнинг оятлари нозил қилинганидан сўнг ҳаргиз (у оятларга амал қилишингиздан) тўса олмасинлар! Сиз (одамларни ҳам ёлғиз) Раббингизга (ибодат қилишга) чорланг ва мушрик кимсалардан бўлманг!

88. Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! (Ундан ўзга) ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзигина бордир (Ягона Аллоҳнинг Ўзи ҳақ илоҳдир). Барча нарса (бутун халойиқ, коинотдаги барча мавжудотлар) ҳалок бўлгувчидир, фақат Унинг Ўзигина (мангудир). Ҳукм Унинг (ҳукми)дир, ва (барчаларингиз) ёлғиз У Зотнинг ҳузурига қайтариласизлар».

* Ояти карималар тиловатида шайх Саъд Ал-Ғомидий қироати илова қилинди.

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози канали

https://t.me/islomovozi