28-сура: Қасас сураси (18-24) оятлар тафсири

Бўлимлар: Тафсир

 

Билдириш:

1. Ушбу маърузанинг аваалидан бир неча дақиқаси ёзилмай қолган экан. Қўл остимиздаги архивлардан излаб мукаммал нусхани топа олмадик. Бунинг учун бизларни маъзур тутасизлар деган умиддамиз.

2. Ояти карималар тиловатида Масжиди Набвий имоми шайх Муҳаммад Айюб раҳимаҳуллоҳ қироати илова қилинди.

  • Ушбу маърузада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари:

«18. Бас, у эрта тонгда шаҳарда қўрқувга тушиб, (қибтийни ўлдирганлиги билиниб қолармикин деб, одамлар орасида тарқалаётган гапларга) кўз тутган ҳолда кетаётган эди, тўсатдан кеча ундан ёрдам сўраган (Бани Исроил қавмидан бўлган) кимса яна (бир қибтий билан урушаётганини ва яна) уни ёрдамга чақираётганини (кўриб қолди). Мусо унга деди: «Дарҳақиқат, сен аниқ гумроҳдирсан». 19. Энди у ўзларига душман бўлган кимсани (яъни, қибтийни) ушламоқчи бўлган эди, (Мусо энди мени урмоқчи шекилли, деб гумон қилган исроилий кимса): «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби (бугун) мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат ер юзида жабру зулм қилгувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан», деди. 20. Кейин бир киши шаҳарнинг энг чекка жойидан шошганча келиб: «Эй Мусо, (Фиръавн) одамлари сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, сен (бу шаҳардан) чиқиб кетгин. Албатта мен сенга холис (насиҳат қилаётган, рост хабар бериб огоҳ этаётган) кишиларданман», деди. 21. Бас, у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутган ҳолда у шаҳардан чиқиб кетди ва (Аллоҳга юзланиб) : «Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан нажот бергин» деб (дуо-илтижо) қилди. 22. Ва қачонки Мадян (шаҳри) томонга юзлангач, деди: «Шояд Парвардигорим мени Тўғри Йўлга ҳидоят қилса». 23. Қачонки Мадяннинг суви — қудуғига етиб келгач, у жойда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан қуйироқда икки аёл (ўз қўйларини қудуқдан) тўсиб турганларини кўриб: «Сизларга не бўлди (яъни, нега қўйларингизни суғормай турибсизлар)?», деди. Улар: «Биз то подачилар (молларини) қайтармагунча суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол (яъни, қўйларимизни суғоргани кела олмас)», дедилар. 24. Шунда (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди. Сўнгра (бир четдаги дарахт) соясига бориб (ўтириб), деди: «Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман».

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi