Азҳо байрами барчангизга муборак бўлсин (Шайх Обидхон қорининг шеърий қутловлари)

Барча мўмин-мусулмон биродарларимизни ушбу улуғ айём билан чин дилимиздан муборакбод этамиз!

Буюк Раббимиз бутун оламдаги инсонларнинг қалбларига ҳидоят нурлари кириб боришини насиб айласин, аҳли ислом – аҳли иймон диндошларимизга мағфирату марҳаматлар, Фаластин, Сурия, Яман, Шарқий Туркистон ва Бирма каби диёрлардаги мазлум биродарларимизга нажоту нусратлар ато этсин….

Ҳурмат ила «Ислом Овози» таҳририяти
1440 ҳижрий сана, Явмун-наҳр 10-зулҳижжа
2019 милодий йил, 11 август якшанба куни

 

БАЙРАМ ҚУТЛОВИ

(Шайх Обидхон қори, Швеция, 2011 йил)

Иймон тўла нурли хонадонларга,
Исломий биродар – жонажонларга!

Элу юрт қатори етгай хушхабар:
– Бугун Ийди Қурбон!  Аллоҳу Акбар!

Такбирлар бағридан таралгай садо:
– Жабру ситам, зулм бўлгай хор, адо!

Дунёда энг гўзал, ширин каломлар
Ёғилгай сизларга дуо-саломлар!

Алҳол кимдир яқин, кимдир олисдир,
Қалблар ёнма-ёндир, тилак холисдир!

Илоҳо бағрингиз Аллоҳ бутласин!
Самодан малаклар сизни қутласин!

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg