Энг афзал жиҳод ҳақида уч ҳадис

1-ҳадис:

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

» أفْضَلُ الجِهَادِ كَلِمَةُ عَدْلٍ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائرٍ».

رواه أَبُو داود والترمذي وابن ماجه، وَقالَ: حديث حسن غريب.

«Энг афзал жиҳод адолат калимасини (ҳақ сўзни) золим султон (раҳбар) ҳузурида айтишдир».

(Сунани Абу Довуд: 4344-ҳадис, Сунани Термизий: 2174-ҳадис, Сунани Ибн Можа: 4011-ҳадис. Термизий: ҳасан, ғариб ҳадис).

2-ҳадис:

Ториқ ибн Шиҳоб Ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отнинг узангига оёларини қўйган пайтлар бир киши (келиб) савол берди:

(Жиҳодларнинг) энг афзали қайси жиҳод?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

» كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائرٍ «.

رواه النسائي بإسناد صحيح (7/161)

«Жабр-ситам қилувчи султон (золим ҳукмдор)нинг олдида ҳақ сўзни айтиш».

(Имом Насоий саҳиҳ санад билан ривоят қилган: 7/161)

3-ҳадис:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ المُطَّلِبِ ، ورجلٌ قام إلى إمامٍ جَائِرٍ فأمرَهُ ونَهاهُ ، فَقَتَلهُ».

(صحيح الجامع: 3675، صحيح الترغيب والترهيب: 2308، وفي المعجم الأوسط للطبراني من حديث ابن عباس 4/238)

«Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва яна шундай кишики, у золим имом – раҳбар қаршисида тик туриб, уни (яхшиликка) буюрганда, (зулм ва ҳаром ишлардан) қайтарганда (у золим раҳбар бу ҳақиқатпарвар инсонни) қатл қилган. (Ана шундай қатл қилиниб кетган мўмин киши ҳам шаҳидларнинг саййидидир)».

(Саҳиҳул-Жомиъ: 3675-ҳадис, Саҳиҳи тарғиб ва тарҳиб: 2308-ҳадис, Муъжами Табароний Ал-Авсат: 4/238).

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg