Зулҳижжа ойи бошланди (2019 йил)

Бугун (2019 йил 1-август) пайшанба куни Қуёш ботар вақти самода Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилинди.

Шунга биноан 2019 милодий йил 2 август жума 1440 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Арафа куни (9-зулҳижжа) 2019 милодий йил 10 август шанба кунига тўғри келадиган бўлди.

Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити эса 2019 милодий йил 11 август якшанба куни бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли қилишини сўраб дуолар қилади.

Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга ушбу улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага шифои комил ато этсин, ҳаж ва умра сафарига отланган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни ҳам Ўз ҳифзида асраб, эзгу мақсадларига етказсин …

 

Янги ҳилол кўринганда ўқиладиган дуо:

«اَللهُ أكْبَرُ، اَللَّهُمَّ أهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ رَبَّنَا وَتَرْضَى. رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللهُ»

الترمذي، ٥/ ٥٠٤، برقم ٣٤٥١، والدارمي بلفظه، ١/٣٣٦، وانظر: صحيح الترمذي، ٣/١٥٧

«Аллоҳу акбар. Аллоҳумма аҳиллаҳу алайнаа бил-амн вал-иймаан вас-салаамати вал-ислаам, ват-тавфийқи лимаа туҳиббу Роббанаа ва тарзо. Роббунаа ва Роббукаллоҳ».

«Аллоҳ энг буюк Зотдир. Эй Аллоҳ, (бу ҳилолни) бизга ислому иймон, тинч-омонлик ва соғ-саломатлик билан кириб келаётган қилгин. Эй Раббимиз, (бизларни бу ойда) Сен Ўзинг суядиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ этгин. (Эй Ҳилол), сенинг ҳам бизнинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир!».

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg