Кучли мўмин доимий ҳаракатда бўлади

Бўлимлар: 02. Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«المُؤْمِنُ القَوِيُّ خَيرٌ وَأَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنَ المُؤْمِنِ الضَّعيفِ وَفي كُلٍّ خَيرٌ  . احْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ ، واسْتَعِنْ بِاللهِ وَلاَ تَعْجَزْ . وَإنْ أَصَابَكَ شَيءٌ فَلاَ تَقُلْ لَوْ أنّي فَعَلْتُ كَانَ كَذَا وَكَذَا ، وَلَكِنْ قُلْ : قَدرُ اللّهِ ، وَمَا شَاءَ فَعلَ ؛ فإنَّ لَوْ تَفْتَحُ عَمَلَ الشَّيطَانِ»

رواه مسلم

 «Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга маҳбуброқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин инсон) ўзингга (дунё ва охиратда) манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўлгин. Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди» демагин (тушкунликка тушмагин, тақдирга норизо бўлмагин), балки «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди» дегин (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш ила ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».

(Имом Муслим ривоятлари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi