Миср президенти доктор Муҳаммад Мурсий мазлум ҳолида вафот этди

الدكتور محمد مرسي

«Албатта барчаларимиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва шак-шубҳасиз ҳаммамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»

(Бақара сураси, 156-оят)

Миср Араб республикасида 2012 йил энг биринчи шаффоф ва эркин сайловда ғолиб бўлиб, фақатгина бир йил президентлик қилишга улгурган доктор Муҳаммад Мурсий 2013 йил Миср армияси қўли билан уюштирилган давлат тўнтариши оқибатида қамоққа ташланган эди.

Ана шу мусулмон ва адолатли раҳбар зулм панжараси ортида олти йил давом этган қийноқлардан сўнг бугун Аллоҳнинг раҳмати томон юзланиб омонатини топширгани хабар қилинмоқда.

Аллоҳ таоло Ўзи фазли карами ила ғариқи раҳмат қилсин, шаҳидлар қаторида қабул этсин …

Ислом Овози таҳририяти доктор Муҳаммад Мурсий жанобларининг оилалари ва биродарларига ўз таъзиясини изҳор этади. Меҳрибон Парвардигоримиз барчаларимизни Ўз раҳматига олсин…

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига хуш келибиз

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg