Кофирларнинг Қуръондан шубҳаланишлари

Қуръони карим сабоқлари

Юнус сураси 36 – 45 оятлари

{ وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلَّا ظَنًّا ۚ إِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِمَا يَفْعَلُونَ (36) وَمَا كَانَ هَٰذَا الْقُرْآنُ أَن يُفْتَرَىٰ مِن دُونِ اللَّهِ وَلَٰكِن تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ الْكِتَابِ لَا رَيْبَ فِيهِ مِن رَّبِّ الْعَالَمِينَ (37) أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ ۖ قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِّثْلِهِ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ اللَّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (38) بَلْ كَذَّبُوا بِمَا لَمْ يُحِيطُوا بِعِلْمِهِ وَلَمَّا يَأْتِهِمْ تَأْوِيلُهُ ۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۖ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ (39) وَمِنْهُم مَّن يُؤْمِنُ بِهِ وَمِنْهُم مَّن لَّا يُؤْمِنُ بِهِ ۚ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ بِالْمُفْسِدِينَ (40) وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّي عَمَلِي وَلَكُمْ عَمَلُكُمْ ۖ أَنتُم بَرِيئُونَ مِمَّا أَعْمَلُ وَأَنَا بَرِيءٌ مِّمَّا تَعْمَلُونَ (41) وَمِنْهُم مَّن يَسْتَمِعُونَ إِلَيْكَ ۚ أَفَأَنتَ تُسْمِعُ الصُّمَّ وَلَوْ كَانُوا لَا يَعْقِلُونَ (42)وَمِنْهُم مَّن يَنظُرُ إِلَيْكَ ۚ أَفَأَنتَ تَهْدِي الْعُمْيَ وَلَوْ كَانُوا لَا يُبْصِرُونَ (43) إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ النَّاسَ شَيْئًا وَلَٰكِنَّ النَّاسَ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (44) وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ كَأَن لَّمْ يَلْبَثُوا إِلَّا سَاعَةً مِّنَ النَّهَارِ يَتَعَارَفُونَ بَيْنَهُمْ ۚ قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِلِقَاءِ اللَّهِ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ}

«36. Уларнинг (кофиру мушрикларнинг) кўплари фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада ҳақиқатнинг ўрнини босолмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билиб тургувчидир.

37. Ушбу Қуръон Аллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби китоб)ларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан (иборат) муфассил Китобдир.

38. Ёки: «Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! (Эй расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча (ёрдамчиларнгиз)ни (ёрдамга) чорлаб, шу (Қуръон)га ўхшаш БИРГИНА СУРА келтирингизлар!»

39. Йўқ! Улар Қуръон илмини эгалламасдан ва уларга унинг таъвил – моҳияти аён бўлмасдан туриб «ёлғон», дедилар. Улардан аввалгилар ҳам (ўз пайғамбарларининг сўзларини) мана шундай «ёлғон», деган эдилар. Мана энди ундай золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

40. Уларнинг (яъни, мушрику кофирларнинг) орасида унга (Қуръонга) ишонадиганлари (келажакда Исломни қабул этадиганлари) ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари (кофир ҳолатида ўлиб кетадиганлари) ҳам бордир. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.

41. (Эй расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом), агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, у ҳолда айтинг: «Менинг қилган амалим ўзим учун, сизларнинг амалингиз ўзингиз учундир. Сизлар менинг амалимдан поксизлар, мен эса сизлар қилаётган амалларингиздан покдирман».

42. Уларнинг орасида сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор (аммо гаранг одамдек, ҳеч нарса англамайдилар). Ахир сиз, агар ўзлари ақл юргизмасалар, кар кимсаларга эшиттира олурмисиз?!

43. Уларнинг орасида сизга қараб турадиганлари ҳам бор (аммо кўр одамдек, сиздаги пайғамбарлик белгиларини кўрмайдилар). Ахир сиз, агар ўзлари кўрмасалар, кўр кимсаларни ҳидоят қила олурмисиз?!

44. Шубҳасиз, Аллоҳ инсонларга бирон зулм-адолатсизлик қилмас. Балки, инсонлар (Яратганга иймон келтирмасликлари билан) ўзларига ўзлари зулм қилурлар.

45. (Аллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни ҳисоб-китоб учун) тўплайдиган кунда улар (бу дунёда) гўёки кундуз куни бир соатгина тургандек (яшагандек) бир-бирларини танирлар. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деган кимсалар муҳаққақ зиён қилдилар ва ҳақ йўлга юргувчи бўлмадилар».

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg