Шайх Абу Бакр Ал-Жазоирий Охиратга риҳлат қилдилар

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»

Қарийб ярим аср Масжиди Набавийда дарс берган, Қуръони каримни тўлиқ тафсир қилиб чиққан, қатор исломий асарлар муаллифи ва машҳур воиз шайх Абу Бакр Жобир Ал-Жазоирий узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг Охиратга риҳлат қилдилар.

Бугун (4-зулҳижжа 1439-ҳижрий сана = 15 август 2018-милодий йил) Масжиди Набавийда жанозалари ўқилади, сўнг Бақийъ қабристонига дафн этиладилар.

Меҳрибон Раббимиз шайхимизни Ўз раҳматига олиб, Фирдавс жаннатининг олий мақомларига кўтарсин …

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg