Бева аёлга тааллуқли муҳим масалалар

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

 

Авф ибн Молик Ал-Ашжаий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Эри вафот этиб бева қолган, ўзи гўзал ҳамда обрў-мартабали бўла туриб, етим қолган норасида болалари то ўзлари мустақил бўлгунларига қадар бошқа эрга тегмаган аёл Қиёматда Мен билан бирга бўлади» деган маънода башорат берганлар.

(Имом Абу Довуд ривоятлари)

Ушбу ҳадис санад жиҳатидан заиф. Аммо маъноси саҳиҳ. Маъноси саҳиҳлигига далолат қиладиган бошқа саҳиҳ далиллар бор.

Жумладан Аллоҳ учун сабр қилиш ҳақидаги кўпдан-кўп ояти карималар ва ҳадиси шарифлар.

Бева аёл агар бошқа эрга турмушга чиқса, у эр солиҳ инсон бўлмаса ёки етимларга яхши қарамаса, бу етим қолган фарзандлар тарбиясиз ва эътиборсиз қолиб кетишлари хатари кучлидир.

Ана шундай хавф-хатар олдини олиб ва ўзини имкон қадар фитналардан узоқ тутиб, етимларига исломий-иймоний тарбия бериб, Аллоҳ учун сабр қилиб яшаган аёл шак-шубҳасиз жуда ҳам улкан фазилатларга мушарраф бўлади.

Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10-оятида марҳамат қилади:

إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُم بِغَيْرِ حِسَابٍ

«Шубҳасиз, сабр қилувчиларнинг ажр-савоблари уларга ҳисоб-китобсиз (чексиз даражада кўпайтириб) топширилади».

Албатта Аллоҳ Билгувчироқдир.

 

Cавол:

Ассаламу алайкум, бева аёл турмушга чиқиши шартми? Раҳмат.

Айша.

Жавоб:

• Никоҳнинг ҳукми турличадир;
• Турмуш қуриш вожиб бўладиган ҳолат;
• Оила қуриш суннат деганлар;
• Турмуш қуриш мустаҳаб деганлар;
• “Никоҳ ояти вожибликка далолат қилмайди”
• Оила қуриш ҳаром бўладиган ҳолат.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•