Рўза учун оғизни ёпиш вақти ҳақидаги ҳадислар изоҳи

Савол: Оғизни қанча вақтгача ёпса бўлади? Азон айтгунигачами?

Катта раҳмат. Абдуллоҳ.

Жавоб:

Оғиз ёпиш субҳи содиқ пайтида бўлади. Субҳи содиқ тонг отишга бошлайдиган лаҳзадир. Субҳ бўлгандан сўнг емоқ-ичмоқ мумкин эмас…

«Нима учун Билол розияллоҳу анҳу бомдод вақти киришидан олдинроқ азон айтар эдилар?», деган савол туғилиши мумкин.

Бунинг жавоби ва ҳикмати ҳадисда баён қилинган:

«Билолнинг азони сизларни саҳарлигингиздан ман қилиб қўймасин, чунки у қоим бўлиб (таҳажжуд ўқиб) турганларингизни қайтариш учун (таҳажжуддан тўхтаб саҳарлик қилиб олишлари учун) ва ухлаб ётганларингизни уйғотиш учун (дам олаётганлар тезроқ туриб саҳарлик қилиб олишлари учун сал эртароқ) азон айтади».

(Имом Муслим ривоятлари).

Шунга биноан Ислом оламининг бир қанча диёрларида, жумладан Макка ва Мадина шаҳарларида ҳам, бомдод вақти киришидан бир соатча олдин саҳарлик қилиб олишни эслатиш учун биринчи азон айтилади. Кейин бомдод вақти кириши биланоқ (оғиз ёпилиб рўза бошланганини билдириш учун) иккинчи азон айтилади. (Бу икки азоннинг ўртасидаги фарқлардан бири: биринчисида «ас-солату хойрун минан-навм» айтилмайди. Чунки, у пайт ҳали бомдод намози вақти кирмаган бўлади).

Валлоҳу аълам.

* Батафсил жавоб учун қуйидаги аудиони тинглашингиз мумкин

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi