Охират куни ва Қиёмат аломатлари (охирги қисм)

Бўлимлар: Қиёмат

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1416 ҳ. 10 муҳаррам (1995 м. 9 июн)

  • Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган меҳмоннинг маърузалари;
  • Қиёматнинг катта аломатларидан еттинчиси: Ер юзини тутун қоплаши;
    – Қурайш кофирларининг туғёни ошиб кетганида уларнинг бошларига тушган балолардан бири тутун бўлган;
    – Кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари қабул бўлишини яхши билар эдилар;
    – Кофирлар мусулмонларнинг айбини қидириб юрадилар, ўзларининг чексиз жиноятларини яширишга ҳаракат қиладилар;
    – Охири замонда яна бир маротаба бутун дунёни тутун қоплаганда кофирлар учун қаттиқ азоб, мусулмонларга эса енгил шамоллаш каби бўлади;
  • Қиёматнинг катта аломатларидан саккизинчиси: Қуёш мағрибдан чиқиши;

    – Қуёш ғарб томондан кўтарилганда барча инсонлар Аллоҳ таолога тавба-тазарру қилиб, иймон келтирадилар, аммо у пайт тавба дарвозаси ёпилган бўлади;
  • Савол-жавоб: мактабни битириш муносабати билан хайрлашув оқшоми ўтказиш жоиз эмас.
    (Маърузанинг охирги дақиқалари ёзилмай қолган экан).
  • Қиёматнинг катта аломатларидан тўққизинчи ва ўнинчиси:
    9. «Доббатул-арз» – Ер ҳайвони чиқиб, кофирларнинг пешонасига кофир эканлиги муҳрини уриши;
    10. Одамларни Ердаги маҳшаргоҳга ҳайдаб олиб борадиган олов чиқиши.
    (Ушбу икки аломат шарҳланган маъруза архивимизда йўқ экан. Бунинг учун бизни маъзур тутасизлар деган умиддамиз. Шу билан «Охират куни ва Қиёмат аломатлари» силсиласига шу ерда якун ясаймиз).