13-суҳбат: Мусулмоннинг биродари устидаги ҳақларидан бири (3)

Бўлимлар: Меҳмондўстлик

  • Имом Саффорийнинг меҳмон бўлиш одоблари ҳақидаги сўзлари;
  • Меҳмоннинг одобларидан:
  1. Мезбон тақдим қилган таомни ташаккур айтиб, дарҳол қабул қилиш;
  2. Мезбондан фақат қибла ва ҳожатхонани сўраш, бошқа нарсаларни сўрамаслик;
  3. Аёллар бор томонга қарашдан, ҳар хил нарсаларга разм солишдан узоқ бўлиш;
  4. Бирор-бир жойга ўтиришни таклиф қилса, мезбоннинг талабига итоат қилиш;
  5. Қўлини ювишга таклиф қилса, тоза бўлса ҳам, қўлини ювиш;
  6. Меҳмон бирор нарсага бетакаллуф ҳаракатга тушса, унга қаршилик билдирмаслик;
  7. Мезбон билан яхши сўзлар билан суҳбатлашиб ўтириш;
  8. Мезбонга ташаккур айтиб туриш.
  • «Одамларнинг яхшилигига ташаккур айтмайдиган одам Аллоҳга ҳам шукрона айтмайди»;
  • Овқатланишда айб саналадиган нарсалар:
  1. Кўп овқат ейиш;
  2. Хунук шаклда овқатланиш;
  3. Таомни айблаш;
  4. Мезбон тақдим этмаган нарсаларни гапириш;
  5. Мезбоннинг рухсатисиз дастурхондаги нарсалардан олиб кетиш;
  6. Мезбоннинг уйида кўп ўтириб қолиш;
  7. Чақирилмаган одамни бошлаб келиш;
  8. Мезбоннинг нарсаларига зиён етказиб қўйиш.