Қабр азоби ва роҳати бадангами ёки руҳгами?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: … Қабрда азобланадиган ёки роҳатланадиган жасадми ёки руҳ?

Икромжон.

Жавоб: Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, вафот этган ҳар бир инсон учун қабрда азоб ёки роҳат бўлиши ҳақдир.

Ақидаи Таҳовия рисоласида шу мавзуда бундай дейилган:

وبعذاب القبر لمن كان له أهلا وسؤال منكر ونكير في قبره عن ربه ودينه ونبيه على ما جاءت به الأخبار عن رسول الله صلى الله عليه و سلم وعن الصحابة رضوان الله عليهم والقبر روضة من رياض الجنة أو حفرة من حفر النيران.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар разияллоҳу анҳумдан келган хабарларга кўра, лойиқ бўлган кимса учун қабр азоби борлигига, Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг қабрда инсоннинг Раббиси, дини ва пайғамбари ҳақида сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чуқурликларидан бир чуқурликдир.

Ақидаи Таҳовия шарҳида юқоридаги матн остида қабр азоби ва роҳати ҳақида биз бундан аввалги мақолада зикр этган узун ҳадис келтирилади. Сўнг бу мавзунинг кенг баёни берилади. Бунда руҳ билан тана алоқасининг турли босқичлари зикр этилади ва қабр азоби ёки роҳати баъзан руҳнинг ўзига, баъзан руҳ ва баданга баробар бўлиши айтилади.

 

 وقد تواترت الأخبار عن رسول الله صلى الله عليه و سلم في ثبوت عذاب القبر ونعيمه لمن كان لذلك أهلا وسؤال الملكين فيجب اعتقاد ثبوت ذلك والإيمان به ولا تتكلم في كيفيته إذ ليس للعقل وقوف على كيفيته لكونه لا عهد له به في هذا الدار والشرع لا يأتي بما تحيله العقول ولكنه قد يأتي بما تحار فيه العقول

فإن عود الروح إلى الجسد ليس على الوجه المعهود في الدنيا بل تعاد الروح إليه إعادة غير الإعادة المألوفة في الدنيا

 فالروح لها بالبدن خمسة أنواع من التعلق متغايرة الأحكام :

 أحدها : تعلقها به في بطن الأم جنينا

الثاني : تعلقها به بعد خروجه إلى وجه الأرض

الثالث : تعلقها به في حال النوم فلها به تعلق من وجه ومفارقة من وجه

الرابع : تعلقها به في البرزخ فإنها وإن فارقته وتجردت عنه فإنها لم تفارقه فراقا كليا بحيث لا يبقى لها إليه التفات البتة فإنه ورد ردها إليه وقت سلام المسلم وورد أنه يسمع خفق نعالهم حين يولون عنه وهذا الرد إعادة خاصة لا يوجب حياة البدن قبل يوم القيامة

الخامس : تعلقها به يوم بعث الأجساد وهو أكمل أنواع تعلقها البدن ولا نسبة لما قبله من أنواع التعلق إليه إذ هو تعلق لا يقبل البدن معه موتا ولا نوما ولا فسادا فالنوم أخو الموت فتأمل هذا يزح عنك إشكالات كثيرة

وليس السؤال في القبر للروح وحدها كما قال ابن حزم وغيره وأفسد منه قول من قال: إنه للبدن بلا روح !

 والأحاديث الصحيحة ترد القولين وكذلك عذاب القبر يكون للنفس والبدن جميعا باتفاق أهل السنة والجماعة تنعم النفس وتعذب مفردة عن البدن ومتصلة به.

(شرح العقيدة الطحاوية – (1 / 396).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан лойиқ одам учун қабр азоби ва роҳати борлиги ва икки фариштанинг сўроқ қилиши рост экани ҳақида кўплаб мутавотир хабарлар келган. Бу ишларни бор, деб эътиқод қилиш ва уларга иймон келтириш вожибдир. Бу масалаларнинг қандай ҳолатда бўлиши ҳақида сўз юритилмайди. Чунки ақл ушбу дунёда бундай ишларга ҳеч қачон дуч келмагани сабабли уларнинг асли қайси кайфиятда бўлишини идрок эта олмайди. Шариат ақл қабул қила олмайдиган ишларни олиб келмайди. Аммо у баъзан ақлни ҳайратга соладиган ишни келтириши мумкин.

Руҳнинг (қабрда) жасадга қайтиши дунёда одат бўлган йўл билан бўлмайди. Балки унинг киритилиши бу оламда руҳ аввалда ўрганганига ўхшамаган йўл билан амалга ошади.

Руҳнинг бадан билан алоқаси бир-биридан фарқли беш турли алоқадан иборат бўлади.

Биринчиси: Руҳнинг жасад билан она қорнида ҳомила ҳолдаги алоқаси.

Иккинчиси: Унинг жасад билан ер юзига келган пайтдаги алоқаси.

Учинчиси: Унинг жасад билан уйқу пайтидаги алоқаси. Бунда руҳ жасад билан бир жиҳатдан алоқада бўлади, бошқа жиҳатдан эса узилган ҳисобланади.

Тўртинчи: Руҳнинг жасад билан Барзахда алоқада бўлиши. Бу пайтда руҳ гарчи ундан ажраган ва ёлғизланган бўлса ҳам унга мутлақо боғланмайдиган равишда буткул узилган бўлмайди. Чунки ҳадисда руҳ мусулмон одам салом берганда жасадига қайтиши ва одамлар унинг олдидан қайтиб кетаётганларида уларнинг оёқ товушларини эшитиши ҳақида келган. Руҳнинг жасадга бу ҳолатда кириши хос киритилиш бўлиб, бу баданнинг Қиёматгача тирик яшашини таъминламайди.

Бешинчиси: Руҳнинг тана билан жасадлар тирилтирилган кундаги алоқаси. Мана шу руҳнинг бадан билан энг тўлиқ ҳолдаги бирлашиши бўлиб, бундан аввалги боғлиқликларга ўхшамайди.  Чунки бадан энди руҳ билан бирга ўлимни ҳам, уйқуни ҳам, бузилишни ҳам қабул қилмайди. Уйқу ўлимнинг укасидир.

Қабрдаги сўроқ-савол Ибн Ҳазм ва ундан бошқаси айтганидек, фақат ёлғиз руҳнинг ўзига бўлмайди. Бундан ҳам бузуқроқ сўз «Азоб руҳсиз баданга бўлади», деган одамнинг сўзидир.

Саҳиҳ ҳадислар бу икки қавлни ҳам рад этади. Шунингдек, қабр азоби Аҳли сунна вал-жамоанинг итифоқи билан руҳ ва баданга баробар бўлади. Руҳ бадандан ажралган ҳолда ҳам, баданга боғланган ҳолда ҳам роҳатланади ва азобланади.

(Ибн Абил-Изз Ал-Ҳанафий, Ақидаи Таҳовия шарҳи – 1/396).