Тиқилинч пайтида саждани қандай қилинади?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Намозхона торлигидан одамлар саждани ўзини олдироғида турган одамни белига қилишар экан, шу нарса жоизми?

Низомидин.

Жавоб: Жамоат кўп бўлган, сажда қиладиган жой етишмаган пайтларда олдинги сафда турган одамнинг елкасига ёки белига сажда қилиш жоиз.

وروى البيهقي بإسناد صحيح عن عمر رضي الله عنه قال إذا اشتد الزحام فليسجد أحدكم على ظهر أخيه أي ولو بغير إذنه… (عون المعبود – 4 / 201).

Байҳақий саҳиҳ иснод билан Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилган. У Зот дедилар: «Тиқилинч кучайган пайтда ҳар бирингиз ўзининг биродари белига сажда қилаверсин». Бундай пайтда олдиндаги одамнинг рухсати шарт эмас… (Авнулмаъбуд – 4/201).

Юқоридаги мазмундаги ҳадисни имом Аҳмад ҳам ривоят қилганлар ва Шуайб Арнаут саҳиҳ санаган. (Исламвеб, 30609 фатво).