Эркак талоқ қилган аёли билан телефонда соатлаб суҳбатлашиши мумкинми?

Бўлимлар: 19. Талоқ

Савол: Зино ҳақидаги масалани эшитиб менда бир савол туғилди. Эркак киши талоқ қилган аёли билан фарзандидан хабар олиш ниятида телефон орқали соатлаб ва кулишиб гаплашиб туриши тўғрими? Бу ҳолат йиллар давомида такрорланиб кемоқда, лекин у аёлни қайта никоҳига олишни хоҳламайди. Сабаби бошқа аёли ва икки фарзанди бор. Бу нарса айрим ҳолларда мени ранжитади. Агар талоқ берган аёли Аллоҳ буюрган йўлни тутган бўлганда ҳам бу ишни тушунса бўлармиди, деб уйлаб қоламан. Илтимос, бу масалада ёрдам берсангиз, балким мен хато тушуняпманми?

Бир муслима аёл.