Касалнинг давоси табибнинг тушида аён бўладими?

Бўлимлар: 23. Тиббиёт

Савол: Менинг фарзандим кўп оғрияпти. Томир ушлаб касални айтадиган бир табиб хотин аёлимга «сиз неча марта мени тушимга кирдингиз. Тушимда 300$ пул беряпсиз экан» дебди. У табибнинг устози бор экан, ўша устозига айтса, устози: «қурбонлик қилинг, 300 дoллaрлик қўй сўйинг, пулини ўша аёл беради» дебди. Табиб қўйни сўйибди, кейин бизга «пулни берасизларми?» деган эди мен «бу этиқодга тўғри келмайди» деб бермадим. Орадан вақт ўтиб, болам яна оғриганда табиб «боланинг елкасида ҳалиги қурбонликнинг пули юк бўлиб турибди» деди. Мен ўғлимга 2 та қўчқoр сўйганман, сочининг ҳақини ҳам берганман. Менинг саволим шуки, бу аёл бахшими, шунақа ишлар шариатда борми?

Қирғизистондан Отабек.