Бир киши пул олганини инкор қилмоқда. Бунинг ҳукми нима бўлади?

Савол: Бир киши бошқа бир биродаридан 2400 доллар қарз олган. Кейин у биродарига қарзни тўлаган. Лекин пулнинг эгаси «пул бермагансан» деяпти. Қарздорнинг пулни берганлиги ҳақида ҳеч қандай далили йўқ. Яъни ёзув-чизув қилинмаган. Ҳақдорнинг шогирдлари ҳам «пулни олгансиз» дейишаяпти. Аммо уларнинг ҳам ҳеч қандай далиллари йўқ. Шундан кейин бир илмли биродар (Аллоҳ раҳмат қилсин) уларни келиштириш учун бундай деб айтади: «Икковинглар ҳам «мулоана» қиласизлар, яъни қасам ичиб «агар ёлғон айтадиган бўлсам, Аллоҳнинг ва малоикаларнинг лаънати бўлсин» деб айтасизлар. Сиз пулни бердим деб қасам ичасиз, сиз эса пулни олмадим деб қасам ичасиз». Шу таклифдан кейин қарздор биродар яна 2400 беради. Вақтлар ўтиб, бу икки инсон яна гаплашиб қолишади ва айтишадики, «шу 2400 бу дунёда орамизда номаълум бўлиб қолмасин, бир нарсага келишайлик» дейишади. Аммо улар ҳозир нима қилишни билишмаяпти. Шунинг ҳукми нима бўлади?

Абдулвадуд.

Жавоб:

• Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя остидадир;
• Даъво, даъвогар, жавобгар;
• Даъвогар ҳужжат келтириши вожиб;
• Инкор қилган одам қасам ичиши лозим;
• Қасам қаерда ичирилади?
• Саволда сўралган масаланинг жавоби.