Ҳилол кўрингани хабари келди, Рамазон ойи бошланди, МУБОРАК БЎЛСИН

Бўлимлар: Муносабат

Янги ҳилолни кузатиладиган айрим жойларда бир неча дақиқалар олдин жорий йилнинг Рамазон ойи ҳилоли кўрингани хабар қилинди, алҳамдулиллааҳ.

Шундай қилиб, 2024 милодий йил 11-март душанба куни 1445-ҳижрий сана Рамазон ойининг биринчи куни бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой бошлангани муносабати билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп баракаларини ёғдирсин, мазлум Ғ а з з а аҳлига тез кунда нажоту нусратлар ато айласин, бутун олам мўмин-мусулмонларини ҳақ устида дилларини ва сафларини бирлаштириб, кофиру мунофиқлар, фожиру золимлар устидан ғолиб қилсин, ҳурматли устозимиз шайх Обидхон қори ака дохил барча ярадорларимизга ва беморларимизга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин …