БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ (Обидхон қорининг туркум суҳбатлари ҳақида эълон)

Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар …

Устозимиз шайх Обидхон қорининг ушбу сарлавҳа остида тақдим этган туркум суҳбатлари бор. Улар ҳали интернет оламида нашр қилинмаган, Ислом Овози саҳифасининг хазинасида сақлаб келинмоқда. Иншоаллоҳ яқин кунларда сиз азизларнинг эътиборингизга секин-асталик билан тақдим этиб борамиз.

Ислом Овози саҳифасини, ижтимоий тармоқлардаги каналларини кузатиб боринг, саҳифамизда эълон қилинаётган илмий-иймоний-тарбиявий суҳбатларни биродарларингизга ҳам улашиб туринг. Зеро, Расули акрам Муҳаммад алайҳиссалом айтганлар:

«Сиз(лар) ўзингиз яхши кўрган нарсаларингизни биродарингизга ҳам яхши кўрмагунингизгача мўмин бўлолмайсиз».

(Имом Бухорий ва имом Муслим саҳиҳ тўпламлари)

Яна башорат бериб айтганлар:

«Ким бир яхшиликка далолат қилса, яхшиликка амал қилувчининг ажр-савоби каби ажр-савоб далолат қилган кишига ҳам берилади».

(Имом Муслим саҳиҳ тўпламлари)