Туркия ва Сурия зилзилалари ҳақида шошилинч устида ёзилган муносабат

Бўлимлар: Видео, Муносабат

Сурия, Туркия ва бошқа диёрларда зилзилалар дохил турли мусибатлар билан синалаётган инсонлар барча оламларни йўқдан бор қилиб Яратган Зот Аллоҳ таолонинг қулларидирлар. Ҳаммалари У Зотнинг амрига ва тақдирига таслим бўлишлари фарз ва қарздир.

Аллоҳ азза ва жалланинг ҳар бир ишида биз билган-билмаган буюк ҳикматлар бор деб, шак-шубҳа қилмасдан иймон келтиришимиз ва шундай кучли иймонда собитқадам туришимиз шарт.

Меҳрибон ва Қодир Раббимиз Ягона Аллоҳ Ўзи уларга раҳм қилсин, У Зотнинг қазои қадарига чин қалби ила рози бўладиган сабр-бардошли мўмин бандалари қаторида туришларини насиб айласин, жамики бало-ю офатлардан тезроқ қутқарсин, куфру исёнлардан нажот берсин, ҳалок бўлган мўмин-мусулмонларни шаҳидлар қаторида қабул этсин, яраланганларга шифо берсин, барча-барчамизни иймону исломда собитқадам ҳолимизда асрасин…