Янги йил (1444 ҳижрий сана), янги ой (муҳаррам ойи)

ЭРТАГА ЯНГИ ЙИЛ (1444 ЙИЛ), ЯНГИ ОЙ (МУҲАРРАМ ОЙИ) БОШЛАНАДИ. ОШУРО КУНИ ЭСА 2022 МИЛОДИЙ ЙИЛ 8-АВГУСТ ДУШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ

Янги ҳилол кўринмагани туфайли бугун 29-июл жумъа куни 30-зулҳижжа (1443 ҳижрий йилнинг энг охирги куни).

Эртага 30-июл шанба куни 1444 ҳижрий сана 1-муҳаррам кунидир

Тосуо (9-муҳаррам) куни 7-август якшанба кунига тўғри келади.

Ошуро (10-муҳаррам) 8-август душанба кунига тўғри келади.

Ушбу икки кунда (Тосуо ва Ошуро кунларида) рўза тутиш суннат – бир йиллик гуноҳлар ювиб ташланишига сабаб бўлади. 

Ошуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига иймон келтирганларга нусрату ғалаба ота этиб, Фиръавнни ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб юборган. Шундан кейин Мусо алайҳиссалом ҳар йили шу кунда Аллоҳ таолога шукрлар айтиб рўза тутар эдилар.

Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам пайғамбар қилиб юборилганларидан сўнг ҳар йили Ошуро кунларида рўза тутар эдилар. Вафот этишларидан олдин Ошуро кунидан бир кун олдинги кун – Тосуо куни ҳам рўза тутишга тарғиб этганлар.