Янги ҳилол кўринмади, Рамазон ойи давом этмоқда, 2022 йил 1-май якшанба 30-рамазон

Бўлимлар: Эътиқод

Бугун қуёш ботган пайт самода ҳилол кўринмади. Шунинг учун эртанги кун – 2022 йил 1-май якшанба Рамазон ойининг 30-куни бўлади.

Ийдул-Фитр байрами 2022 йил 2-май душанба кунига тўғри келади.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло намозларимизни, рўзаларимизни, садақаларимизни, тиловатларимизни ва бошқа барча ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, барчамизни Рамазон ойи чиқишидан аввал дўзахдан озод этилган жаннатий бандалари қаторига киритсин. Омин