«Жазаакаллоҳу хойрон» сўзининг маъноси нима?

«Жазаакаллоҳу хойрон» сўзининг маъноси нима?

(Бир синглимиздан келган савол)

Жавоб:

Ҳадиси шарифда келади:

عن أسامة بن زيد رضي الله عنهما قال : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :

«مَنْ صُنِعَ إِلَيْهِ مَعْرُوفٌ فَقَالَ لِفَاعِلِهِ : جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا . فَقَدْ أَبْلَغَ فِي الثَّنَاءِ».

رواه الترمذي (1958) والنسائي في «السنن الكبرى» (6/53)

Маъноси:

«Кимга биров бир яхшилик қилса, унга жавобан: жазаакаллоҳу хойрон, деса, дарҳақиқат жуда ҳам яхши дуо қилган бўлади».

(Термизий, Насоий ривоятлари, саҳиҳ ҳадис).

«Жазаакаллоҳу хойрон …» – бу битта эркак киши учун айтиладиган кўриниши.

– Агар битта аёл киши учун айтмоқчи бўлсангиз: «Жазаакиллааҳу хойрон …» дейсиз.

– Кўпчиликка (эркагу аёллар учун) айтиладиган бўлса: «Жазаакумуллоҳу хойрон …» дейилади.

– Фақат аёллардан иборат бўлган жамоага айтишда «Жазаакунналлоҳу хойрон …» дейсиз.

Ўзбекча маъноси:

«Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин»