Тақдир масаласида очиқ-ойдин далил-исботлар

Бўлимлар: Эътиқод

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Қамар сурасининг 49-оятида хабар беради:

«Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ-тиниқ) қадар – ўлчов билан яратдик»

Маърузада ушбу ояти кариманинг батафсил тафсири – қадар масаласига оид айрим ҳадиси шарифлар, коинотдаги илоҳий қонуниятлар ва ибратли қиссалар билан танишамиз

Тақдирга мукаммал даражада иймон келтириб, шариатга тўла амал қилиб яшайдиган Аллоҳнинг мўмин бандалари энг бахтли, энг соғлом, энг кучли инсонлар бўладилар. Тарихда ана шундай зотларга – саҳобаи киромлар ва уларга эргашган тобеинларга қарши уруш очган энг катта давлатлар ҳам мағлубиятга учраган.