Қурбонлик қила олмай қолган одам энди нима қилиши керак?

Савол:

Бир сабаб бўлиб, қурбонлик қила олмай қолган одам энди нима қилиши керак?

Жавоб:

1. Кимки бир қўй ёки ҳайвонни қурбонлик қилиш учун назр қилиш ёки харид қилиш ёки ният қилиш билан тайинлаган бўлсаю то наҳр кунлари ўтиб кетгунча ҳам қурбонлик қилмаган бўлса, шу ҳайвонни тиригича садақа қилиш унга вожиб бўлади.

2. Бир ҳайвонни тиригича садақа қилиш вожиб бўлган одам учун уни сўйиш ҳам, ундан ейиш ҳам, бойларга едириш ҳам, унинг бирор қисмини йўқ қилиш ҳам ҳалол бўлмайди.

3. Агар уни сўйса, шу ҳолда садақа қилиш вожиб бўлади.

4. Агар сўйгандан кейин унинг қиймати тириклик пайтидагидан камайиб кетса, сўйилганини садақа қилиш билан бирга икки қиймат орасидаги фарқни ҳам садақа қилади.

5. Агар сўйгандан кейин ундан озгина еса ёки бир бойга едирса ёки яроқсиз ҳолга солса, унинг зиммасига шунинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

(Ал-Мавсуа: 5/93)

https://t.me/islomovozi