Шайтонларнинг ваъдасига алданиб қолмайлик

Аллоҳ таоло огоҳ этади:

«(Агар сизлар тақволи ҳаёт кечириб, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон ва садақалар бериб, Ислом ва мусулмонлар хизматида яшашга ҳаракат қилсангиз) шайтон(лар) сизларга камбағал бўлиб қолишингизни ваъда қилади (қўрқитади) ва (бойликларингизни, имкониятларингизни Ислом йўлида ишлатишга эмас, балки) фаҳш ишларга (сарфлаб, исроф қилиб, ҳавои нафсларингизни гўё маза қилдириб яшашингизга) буюради. Аллоҳ эса, сизларга Ўзининг ҳузуридан мағфират ва фазлу карам (бойликлар ва ҳақиқий бахт-саодатли фаровон ҳаёт) ваъда қилади. Аллоҳ Восиъ (фазлу карами кенг Зот) Алийм (ҳамма нарсаларни билиб тургувчи Зот)«.

(Бақара сураси, 268-оятнинг мухтасар тафсири)

 

•┈•✿❁✿•┈•

Ислом Овози

t.me/islomovozi