Қазо рўзаси борларга енгил эслатма

Бўлимлар: Муносабат

ISLOM OVOZI

Рамазон ойига бор-йўғи икки ҳафта қолди холос.

Кимнинг зиммасида ўтган рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қазо рўзалар қолиб кетган бўлса рамазон ойи келишидан аввал тезроқ тутиб беришлари лозим.

Хусусан, ҳар ойда бир неча кун ҳайз келиши билан узрли ҳолатда бўлишлари ёки ўтган рамазон ойида кўзи ёришиб нифосли бўлиб қолишлари туфайли зиммаларида қазо рўзалар тўпланиб қолган опа-сингилларимизга ва уларнинг эрларига бу бир эслатма.

Эри бор аёл киши нафл рўза тутиши учун эридан рухсат сўраши лозим.

Қазо рўзаларни ва вожиб рўзаларни тутиб беришда эса, эрларини хабардор қилиб қўйишлари, эрлари уларга қаршилик билдирмасликлари даркор. Хусусан мана бундай рамазон ойи яқинлашиб қолган кунларда.

Валлоҳу аълам

T.me/islomovozi