“Қалам билан илм берди” (7 ва 8 қисм)

15.11.2017

7-суҳбат:

Ўтган суҳбатларимиздан маълум бўлдики, Аллоҳ таоло энг муҳим мавзуларни улуғ нарсаларга қасам ичиш билан бошлаган ҳолда баён қилади.

Қалам сурасида қаламга, қалам билан ёзаётган фаришталарга ва қалам билан ёзилаётган нарсаларга қасам ичиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мукаммал ақл ва улуғ ахлоқ соҳиби эканликларини эълон қилди ҳамда у зотга хушхабар ўлароқ битмас-туганмас ажру мукофотлар таёрлаб қўйганлигини хабар берди. Давоми»