Васила қилиш турлари

04.06.2015

Савол:

Васила ҳақида жуда кам биламиз. Василани қандай қилиш керак?

Жавоб:

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 35-оятида марҳамат қилади:

{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ وَجَاهِدُوا فِي سَبِيلِهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ}

«Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга Васила – яқин бўлиш йўлини излангиз ҳамда Унинг Йўлида жиҳод қилингиз, шунда шояд нажот топурсиз».

Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида салафи солиҳларнинг сўзларини келтириб айтадилар:

Ибн Аббос дедилар: Васила қурбадир (Аллоҳга яқин қиладиган тоат-ибодатлардир). Давоми»