“Ислом Овози” меҳмонларини ВатсАп (WhatsApp) тармоғидаги гуруҳимизга таклиф этамиз

19.02.2014

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!

Маълумингизким устозимиз шайх Обидхон қори акага нисбатан 2012 йил 22 февралда уюштирилган ваҳшиёна суиқасд туфайли шифоханага ётқизилганлар ва ҳозиргача даволанмоқдалар.

Аллоҳ азза ва жалла у кишига тезроқ комил шифо ато этиб, яқин келажакда Ислом ва мусулмонлар нусрати йўлидаги хизматларида давом этишларини насиб айласин.

У киши узоқ йиллар мобайнида умматга тақдим этган илму ҳикматларни гўзал услуб ва турли воситалар орқали дунёга етказиш, устозимизнинг ҳақларидан биридир.

Охирги йиллар дунё бўйлаб кенг тарқалаётган ижтимоий тармоқ воситаларидан бири бўлмиш ВатсАп программаси ёрдамида қори аканинг асарларини янада кенгроқ оммага ёйилишини мақсад қилдик. Давоми»