22.02.2014
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Қуръон ўқишни ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарз
- Қуръони каримни тиловат қилиш фазилатлари жуда ҳам кўп
- Бу борада одамларнинг бугунги аҳволи ачинарли
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
19.02.2014
Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!
Маълумингизким устозимиз шайх Обидхон қори акага нисбатан 2012 йил 22 февралда уюштирилган ваҳшиёна суиқасд туфайли шифоханага ётқизилганлар ва ҳозиргача даволанмоқдалар.
Аллоҳ азза ва жалла у кишига тезроқ комил шифо ато этиб, яқин келажакда Ислом ва мусулмонлар нусрати йўлидаги хизматларида давом этишларини насиб айласин.
У киши узоқ йиллар мобайнида умматга тақдим этган илму ҳикматларни гўзал услуб ва турли воситалар орқали дунёга етказиш, устозимизнинг ҳақларидан биридир.
Охирги йиллар дунё бўйлаб кенг тарқалаётган ижтимоий тармоқ воситаларидан бири бўлмиш ВатсАп программаси ёрдамида қори аканинг асарларини янада кенгроқ оммага ёйилишини мақсад қилдик. Давоми»
18.02.2014
ПРЕСС-РЕЛИЗ
2014 йилнинг 21 феврал куни Швецияда яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини химоя қилиш хaлқаро ташкилоти билан ҳамкорликда бундан икки йил олдин Стрёмсунд шаҳрида таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани сабаби билан норозилик пикети ўтказади.
Давоми»