03. Рўза


Рўза учун оғизни ёпиш вақти ҳақидаги ҳадислар изоҳи

03.06.2018

Савол: Оғизни қанча вақтгача ёпса бўлади? Азон айтгунигачами?

Катта раҳмат. Абдуллоҳ.

Жавоб:

Оғиз ёпиш субҳи содиқ пайтида бўлади. Субҳи содиқ тонг отишга бошлайдиган лаҳзадир. Субҳ бўлгандан сўнг емоқ-ичмоқ мумкин эмас… Давоми»

Рўзаси бузилган киши рўзани зоҳиран давом эттиради, кейин қазосини ҳам тутади

31.05.2018

Савол: Истимно рўзани бузса, кейин овқат еяверадими?

Мўмин.

Жавоб: Истимно билан рўзасини очган одам «Энди барибир оғзим очилди», деб овқат еявериши мумкин эмас. Чунки рўзани қассдан очган одам то ифтор пайти бўлгунча рўзадорлар билан бир хилда ўзини тийиши вожиб Давоми»

Рўзадор чўмилиши ва оғиз-бурун чайиши жоиз, фақат ичига сув кетиб қолишдан эҳтиёт бўлиши лозим

30.05.2018

Оиша ва Умму Салама оналаримиз розияллоҳу анҳумодан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилалари билан бирга бўлиб, жунуб бўлган ҳолда тонг оттирардилар, кейин ғусл қилиб рўза тутар эдилар». Давоми»

Жунуб киши саҳарлик учун ҳеч бўлмаганда қўли ва оғзини чайқаб олади

27.05.2018

Савол: Намозга вақт оз қолган бўлса, жунуб ҳолатда саҳарлик қилса бўладими?

Сара.

Жавоб:

Жунуб ҳолатидаги одам аввал қўлини ва нажосат теккан ерларини ювади. Кейин намозга таҳорат қилгани каби таҳорат олади. Шундан сўнг еб-ичиши, агар хоҳласа яна қайта жимоъ қилиши ёки намоз вақти яқинлашгунча ухлаши мумкин Давоми»

Рўзада кўзга дори томизиш жоиз, лекин эҳтиёт бўлиш афзал

17.05.2018

Кўзга суюқ дори қуйса рўзаси бузиладими?

Юлдуз.

Жавоб:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор бўлган ҳолларида кўзларига сурма сурганлар. Давоми»

Шаввол ойидаги 6 кунлик нафл рўзани кетма-кет тутиш шартмас

28.06.2017

Шавволнинг 6 кунлик рўзасини шу ой ичида истаган шаклда тутиш мумкин. Давоми»